Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландия халқаро компаниялар учун солиқ миқдорини оширади — ставкалар пастлиги боис Apple ва Google бу ерда ўз шохобчаларини очганди
Бу мамлакатда солиқ ставкаси 12,5 фоизга тенг.
Ирландия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг халқаро келишувига қўшилди, деб хабар берди The Verge.
Мамлакат солиқ ставкаси пастлиги учун йирик технология компанияларининг бошпанасига айланганди, деб ёзади нашр. Улар одатда Ирландияда шуъба корхоналар ташкил этади.
Ирландияда 800 га яқин Америка компаниялари жойлашган бўлиб, уларда 180 мингга яқин киши ишлайди. Apple Ирландиядаги биринчи заводини 1980 йилда очганди,ҳозирда унда 6 мингга яқин киши ишлайди. Facebook 2008 йилда, Google эса 2003 йилда Дублинда штаб-квартирасини очган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг халқаро келишуви халқаро солиқ қоидаларини адолатли ва шаффоф қилишга қаратилган. Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, иштирокчи мамлакатларда солиқ ставкасининг 15 фоиз бўлиши йилига 150 млрд доллар келтиради ва халқаро солиқ тизимини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Ташкилот режаси бўйича компаниялар ваколатхонаси бўлмаса ҳам маҳсулотлари ва хизматлари сотилаётган мамлакатларда солиқ тўлаши шарт.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин
19:19 / 24.02.2025
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди
19:00 / 25.01.2025