Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш режалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2021 йилдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
- лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифалари;
- лингвистик экспертизага қўйиладиган асосий талаблар;
- экспертиза ўтказиш тартиби;
- экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
НҲҲлар лойиҳаларининг лингвистик экспертизаси лойиҳа матни давлат тили қоида ва талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида ишлаб чиқувчи томонидан ёки жалб этилган экспертлар томонидан ўтказилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб НҲҲларнинг лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилганидан сўнг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун жойлаштирилади.
Мавзуга оид
13:47 / 28.04.2025
НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
12:46 / 29.03.2025
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона тизим яратилади
21:32 / 01.11.2024
Немис тилидаги энг узун сўз 67 ҳарфдан иборат экани маълум бўлди
08:59 / 08.02.2024