Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида кўп қаватли уй олдида пластикни қайта ишловчи корхона қурилгани аҳоли эътирозларига сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги кўп қаватли уй олдида пластикни қайта ишловчи кичик цех қурилаётгани, бу эса аҳоли эътирозларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти Эколoгия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан ўрганиш олиб борилганини маълум қилди.
Ўрганиш давомида аниқланишича, Қарши шаҳар «Боғишамол» МФЙ ҳудудида, Катта боғ кўчасида «YASIN SERVIS» МЧЖга қарашли нотурар жойни «Universal Buyuk Yuli» МЧЖ ичимлик сув учун ва томчилаб суғоришда ишлатиладиган пластик қувурлар ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйиш мақсадида ижара шартномасига асосан олган.
Шундан сўнг корхонанинг атроф-муҳитга таъсири бўйича ушбу ҳудуддаги энг яқин аҳоли пункти вакиллари, МФЙ фаоллари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида жамоат эшитуви ўтказилган.
Муносабатда таъкидланишича, мутахассислар томонидан цехда ўрнатилган ускуналар ЕВРО 5 талабларига жавоб бериши ва улар фаолияти давомида ҳеч қандай ҳид ва шовқин бўлмаслиги бўйича аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилган.
Аввалроқ Қарши шаҳар Шайхали маҳалласида шу ҳудудда жойлашган терини қайта ишловчи корхона томонидан бадбўй ҳидли сув чиқарилаётгани аҳоли норозилигига сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
07:40 / 06.05.2025
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди
11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
15:14 / 16.03.2025
Андижонда 5,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
09:32 / 04.03.2025