Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилдан бошлаб давлат муассасалари ўз даромади ҳисобидан ҳомийлик қилишига йўл қўйилмайди
Президентнинг “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясига асосан:
- иқтисодий ўсиш учун барқарор шарт-шароитларни таъминлаш манфаатларини кўзлаган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналар таркиби ва тузилмасини оптималлаштириш;
- давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мақсадларни белгилаш бўйича талабларни ўрнатиш;
- иқтисодиётнинг хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларида давлат секторининг иштирокини чеклаш;
- мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функциялари ва тартибга солувчи функцияларни ажратиш, жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдор, ҳам тартибга солувчи функцияларни бажариш давлатнинг битта органи томонидан амалга оширилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг:
- давлат муассасаларини ташкил этиш мезонлари ва фаолият кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш зарурияти мавжудлиги;
- хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда ҳам давлат муассасалари фаолият кўрсатаётганлиги;
- тугатилган давлат муассасаларига тегишли 21 та акциядорлик жамиятларининг 2 миллиард сўмлик акция пакетлари бўйича уларнинг муассислари томонидан мазкур акция пакетларини қайта расмийлаштириш амалга оширилмаганлиги;
- давлат томонидан акциядор (иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш Агентликка берилган бўлса-да, бугунги кунда 50 дан ортиқ муассасалар томонидан ушбу функциялар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинади.
Белгиланишича:
а) иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор ривожланган соҳаларда давлат муассасалари иштирокини чеклаш йўналишида:
- хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда ҳамда етарли даражада асослантирилмасдан давлат муассасаларнинг ташкил этилишига йўл қўйилмайди;
- давлат муассасалари Ўзбекистон Республикаси Президенти
- ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан фақат бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилади;
- рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасалари босқичма-босқич тугатилади ёки хусусий секторга сотилади;
- давлат муассасаларига хўжалик жамиятлари устав фондида иштирок этиш тақиқланади, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
- б) давлат муассасаларининг маблағларидан самарали фойдаланиш, ҳисоботларининг тўғри юритилишини ташкил этиш ва молиявий интизомини мустаҳкамлаш йўналишида:
- давлат муассасалари мажбурий тартибда Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
- давлат муассасаларининг даромад келтирадиган фаолияти 2022 йил якунидан бошлаб ҳар йили мажбурий равишда молиявий аудит текширувидан ўтказилади;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат муассасалари ўз даромадлари ҳисобидан ҳомийлик қилишига йўл қўйилмайди;
- давлат муассасаси ўз филиал ва ваколатхоналарини муассис, Агентлик ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этади;
- давлат муассасаси даромадининг Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан белгиланган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратма сифатида ўтказилади;
- в) давлат муассасалари фаолияти очиқлигини таъминлаш (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно) ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун имкониятлар яратиш йўналишида:
- 2021 йил 1 декабрдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз расмий веб-сайтларида ўзларининг таркибига кирувчи давлат муассасаларнинг номи, фаолият тури, функция ва ваколатлари ҳамда раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради ва доимий равишда янгилаб боришни таъминлайди;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб Агентлик веб-сайтида ҳудудлар ва юқори турувчи органлар кесимида инфографика шаклида давлат муассасалари тўғрисидаги маълумот, Интернет тармоғида кенг фойдаланиладиган картографик сервисларга ўтиш имконини берувчи, уларнинг геолокация ва координаталари кўрсатилган ва уларга боғланган гиперҳаволалар жойлаштирилади;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб ахборот тизимларини “ДМБАТ” ва “UzASBO”га интеграция қилган ҳолда ушбу тизимлардан Очиқ маълумотлар порталига фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш имкониятини яратган ҳолда муассасаларнинг юқори турувчи ташкилоти, асосий воситалари, харажатлар сметасининг 4-гуруҳ бўйича режалаштирилган ва амалга оширилган харажатлари таркиби ва бошқа маълумотларини автоматик тарзда эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Мавзуга оид
16:21 / 27.03.2025
2025 йилда 30 триллион сўмлик давлат мулкини сотиб, бюджетга 10 триллион сўм тушириш вазифаси қўйилди
19:04 / 20.06.2024
МИБдан 1,6 млрд сўм қарзи бор давлат ташкилоти 1 млрд сўмга иккита BYD олмоқчи
11:30 / 18.05.2024
Ўзбекистонда давлат мулкини ижарага бериш тартибига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда
18:34 / 15.02.2024