Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кундуздаги терактни қоралади
Қурбонлар сони 50га, жароҳатланганлар эса 150 нафарга яқинлашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги терактни “ғайриинсоний ҳужум” деб атаб, жабрланувчиларнинг оилаларига таъзия билдирди.
Ўзбекистон 8 октябр куни Афғонистон шимолидаги Кундуз шаҳрида масжидлардан бирида содир этилган қонли терактни кескин қоралади.
“Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.
Жума намози пайтида шиалар масжидида содир этилган терактда, сўнгги маълумотларга кўра, 50га яқин инсон ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 150га яқин.
Ўзини портлатиш орқали амалга оширилган теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати – Хуросон” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу гуруҳ август ойида, АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишининг сўнгги кунларида ҳам терактлар содир этган, ўшанда Кобулдаги портлашлар 170дан ортиқ кишини, хусусан 13 нафар америкаликни ҳаётдан олиб кетганди.
3 октябрда Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида оломон орасида кучли портлаш содир этилиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025