Жаҳон | 09:55 / 10.10.2021
5556
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада контейнер ичида қолдириб кетилган 126 мигрант қутқарилди

Гватемала полицияси йўл четида қолдириб кетилган контейнер ичидан 126 мигрантни озод қилди. 

Фото: PNC DE GUATEMALA

BBC News телеканалининг хабар беришича, мигрантлар маҳаллий аҳоли контейнер ичида овозлар эшитилганини маълум қилгач, Нуэва-Консепсьон ва Кокалес шаҳарлари ўртасидаги йўлда тонгда аниқланган. Полициянинг фикрича, мигрантлар Мексика орқали АҚШга етказилиш учун пул тўланган контрабандачилар томонидан ташлаб кетилган. Мигрантларнинг юздан кўпроғи ҳаитилик бўлган. Шунингдек, улар орасида Непал ва Гана фуқаролари ҳам бўлган.     

Полициячилар муҳожирларга биринчи ёрдам кўрсатиб, уларни Гватемала миграция институтига қарашли вақтинчалик бошпанага олиб боришган. Кейинроқ улар Ҳондурас билан чегарага етказилиб, мутасадди идораларга топширилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид