Ўзбекистон | 08:29 / 11.10.2021
2098
1 дақиқада ўқилади

Навоийда савдо дўконидан 40 млн сўм пулни ўғирлаб кетган фуқаро қўлга олинди

Фото: dvitex.ru

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида қурилиш ва хўжалик моллари дўконидан 40 млн сўм пулни ўмариб кетган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, туманнинг Зармитан маҳалласида истиқомат қилувчи И.И уйини таъмирлаш мақсадида Aзизобод маҳалласидаги қурилиш ва хўжалик моллари дўконига борган. Харидор дўкон эгаси ташқарига чиққан вақтда савдо растасида турган 40 млн сўм пулни ўғирлаб кетган. 

Пулнинг йўқолганини дўкон эгаси бир неча соатдан кейин сезиб қолган ҳамда туман ИИБга мурожаат қилган. Бу пайтда И.И. 11 млн сўмга мол бозоридан сигир сотиб олган ва қолган пулни уйининг таъмирига сарфлаб юборган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида И.И. қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид