Фан-техника | 20:48 / 11.10.2021
18679
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi бозордаги энг кучли смартфонни тақдим этади

AnTuTu бенчмарки натижаларидан маълум бўлишича, Xiaomi Black Shark 4S смартфони 887 минг балл тўплаб, бозордаги энг кучли Black Shark 4 Pro смартфонини ортда қолдирган.

Фото: Xiaomi

Xiaomi рекорд даражада самарадорликка эга смартфонини тақдим этади. Бу ҳақда GSM Arena нашри хабар берди.

Инсайдерларнинг сўзларига кўра, ушбу қурилма смартфонлар бозоридаги энг кучлиси бўлади. AnTuTu бенчмарки натижаларидан маълум бўлишича, Xiaomi Black Shark 4S смартфони 887 минг балл тўплаб, бозордаги энг самарадор Black Shark 4 Pro смартфонини ортда қолдирган.

Қурилма Qualcomm Snapdragon 888+ процессорига эга бўлади. Унинг тезкор хотираси 16 ва доимий хотираси 512 гигабайтни ташкил этади.  

Манбаларнинг айтишларича, девайсга AMOLED экран ўрнатилади. Янги смартфон 13 октябр куни тақдим этилади.

Сентябрда AnTuTu бенчмарки энг кучли Android-смартфонлар рўйхатини эълон қилганди. Рейтингда Xiaomi Black Shark 4 Pro етакчи бўлди, шунингдек, Iqoo 8 Pro ва RedMagic 6 Pro смартфонлари юқори учликдан жой олди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид