Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун 50 триллион сўм ажратилади
Бухоро вилоятининг туризм инфратузилмаси кенгайтирилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.
“Бухоро аэропорти орқали халқаро авиақатновлар сони 5 баробарга оширилади. Келгуси беш йилда вилоятда катта-кичик 255 та меҳмонхона барпо этилади, 60 та янги туризм маршрутлари ташкил қилинади.
Туризм билан бир қаторда, бошқа хизматларни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Жами бу соҳада 50 мингта янги иш ўрни яратилади.
Хусусан, халқаро автомобиль йўллари бўйида 2 та йирик савдо мажмуаси барпо этилади. Шунингдек, қиймати 200 миллион долларлик 500 та лойиҳа амалга оширилиб, 15 мингга яқин иш ўрни яратилади. Ғиждувонда ҳудудлараро улгуржи савдо маркази қурилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Бухоро вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади ва жами 280 мингта янги иш ўрни яратилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025