Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги халқаро миқёсда нишонланади - Президент
Келгуси йили Мир Араб мадрасасининг фаолият бошлаганига ҳижрий йил ҳисоби бўйича 500 йил тўлади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.

Фото: mirarabmadrasa.uz
“Хабарингиз бор, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича тузилмаси – АЙСЕСКО Бухорони 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилди. Ҳеч шубҳасиз, бу юксак эътироф миллий меросимизни тиклаш ва ўрганиш, муқаддас қадамжоларни обод этиш борасида мустақиллик даврида, хусусан, кейинги беш йилда бу ерда амалга оширган ишларимизга берилган ҳаққоний баҳодир.
Шу билан бирга, амалга оширишимиз зарур бўлган вазифаларимиз ҳали жуда кўп. Масалан, ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг устози, юртимизда ислом ҳуқуқшунослиги фанига асос солган буюк аллома Абу Ҳафс Кабир Бухорий ҳазратларининг муборак номини абадийлаштириш, илмий меросини халқимизга етказиш бурчимиздир. 2023 йилда Кабир Бухорий бобомиз таваллудига 1255 йил тўлади. Ушбу санани муносиб нишонлаш бўйича махсус қарор қабул қиламиз.
Биз бундан уч йил муқаддам Мир Араб мадрасасини олий диний таълим муассасаси сифатида қайта тиклаганимиздан сизлар хабардорсиз. Келгуси йили ушбу мўътабар даргоҳнинг фаолият бошлаганига ҳижрий йил ҳисоби бўйича 500 йил тўлади. Шу муҳим санани халқаро миқёсда нишонласак, ўйлайманки, айни муддао бўлур эди.
Маълумки, Бухоро – миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий марказларидан бири. Мақом санъатининг гултожи бўлмиш “Шашмақом”нинг оламшумул шуҳрат топишида ушбу заминнинг ҳиссаси беқиёсдир. Навбатдаги Халқаро мақом санъати фестивалини Бухорода ўтказсак, дунё мақом усталари шу ерда жамулжам бўлса, бу албатта гўзал ва тарихий анжуман бўлади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди

14:03 / 11.05.2025