Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радиация ва янги вируслар: олимлар Арктика музликлари эришининг оқибатлари ҳақида маълум қилишди
Олимлар музликларнинг эриши оқибатида уларнинг остидаги микроблар тирилишидан ва дориларга чидамли янги вируслар пайдо бўлишидан хавотирланмоқда.
Британиядаги Аберистуит университети ва Калифорниядаги NASA реактив ҳаракат лабораторияси олимлари Арктика музликларининг эриши атроф-муҳитга радиоактив чиқиндилар ажралишига ҳамда антибиотикларга чидамли янги бактерия ва вируслар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда Express газетаси хабар берди.
Уларнинг эслатишича, собиқ совет иттифоқи Янги Ер архипелаги яқинида 130га яқин ядровий синовлар ўтказган ҳамда Баренц ва Кара денгизларида 100дан ортиқ сувости кемаларини чўктирган.
АҚШ эса ўз навбатида Гренландиядаги базасида ядровий қурилмадан фойдаланган ҳолда муз остидаги синовларини ўтказган.
Бундан ташқари, олимлар музликларнинг эриши оқибатида уларнинг остидаги микроблар тирилишидан ва дориларга чидамли янги вируслар пайдо бўлишидан хавотирланмоқда.
Аввалроқ олимлар Арктикада 2035 йилгача барча муз эриб кетиши мумкинлигини айтишганди.
Мавзуга оид
22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
22:40 / 17.04.2025
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди
00:24 / 09.04.2025
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
08:40 / 28.03.2025