Ўзбекистон | 10:47 / 15.10.2021
1438
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида 9 ойда тўланмаган 1,2 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилган

2021 йилнинг 9 ойи давомида Навоий вилоятидаги корхона ва ташкилотлардан ишчи-ходимларга тўланмаган 1,2 млрд сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят МИБ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.  

Фото: Kun.uz

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақлари ундирилиб, 168 нафар ишчи-ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. 

Жумладан, “Электрокимёзавод” акциядорлик жамиятидан 50 нафар ишчи-ходимнинг фойдасига 199,7 млн сўмлик, Хатирчи туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидан 21 нафар ўқитувчининг фойдасига 92,6 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилган.   

Олдинроқ Навоийда МИБ томонидан ижро ҳужжатларига асосан 6 ойда қарийб 232 млрд сўм ундирилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид