Жаҳон | 20:59 / 15.10.2021
4228
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Россия ҳарбийлари ўқув машғулоти ўтказади

Маълумот берилишича, машғулотларга авиация, зирҳли техника ва пиёдалар жалб этилади.

Фото: ТАСС

22 октябр куни Тожикистон ва Россия ҳарбийлари КХШТнинг “Жанговар биродарлик – 2021” ўқув машғулотлари доирасида манёврлар ўтказади. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фаридун Маҳмадализода маълум қилди.

“22 октябр куни Хатлон вилоятидаги Ҳомиён полигонида Тожикистон ва Россия ҳарбий хизматчиларининг икки томонлама машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган”, –деди у.

Маълумот берилишича, манёврлар КХШТ мамлакатларининг 18-23 октябр кунлари тожик-афғон чегараси яқинидаги Ҳарбмайдон полигонида бўлиб ўтадиган “Жанговар биродарлик – 2021” ҳарбий машғулотлари доирасида ўтказилади.

Маҳмадализоданинг сўзларига кўра, машғулотларга авиация, зирҳли техника ва пиёдалар жалб этилади.

“Жанговар биродарлик – 2021” машғулотларига 5 минг нафардан ортиқ ҳарбийлар, 700 бирликдан зиёд техника, жумладан, 650 дан ортиқ зирҳли автотехника, 20 тагача самолёт, 20 дан ортиқ вертолёт ҳамда 15 та дрон сафарбар этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид