Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ академияси бакалавриатига қабул бошланди
ДХХ академиясига Ўзбекистон фуқаролари – бўйи 170 см.дан паст бўлмаган эркаклар: 1 йиллик ҳарбий хизматни ўтаган ва ўтаётганлар, мактаб, коллеж ва лицей битирувчилари ҳужжат топшириши мумкин.
2022/23 ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди.
Аризалар dxx.dtm.uz сайти орқали 10 ноябрга қадар онлайн қабул қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Танловда Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ўтаётган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома dxx.dtm.uz сайтида келтирилган.
Маълумот учун, ДХХ академиясига қабул Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:09 / 14.05.2025