Жаҳон | 14:50 / 16.10.2021
5137
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 11 нафар мактаб ўқувчиси дарёга чўкиб кетди

Маҳаллий мактаблардан бирининг 150 нафарга яқин ўқувчиси иштирокида дарё бўйида тадбир ўтказилаётган вақтда эҳтиётсизлик натижасида 21 нафар ўқувчи дарёга тушиб кетган.

Фото: AP

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида 11 нафар мактаб ўқувчиси дарёга чўкиб кетди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.

Қидирув-қутқарув хизмати вакили Сени Вуландарининг маълумот беришича, маҳаллий мактаблардан бирининг 150 нафарга яқин ўқувчиси иштирокида дарё бўйида тадбир ўтказилган. Эҳтиётсизлик натижасида 21 нафар ўқувчи дарёга тушиб кетган.

Кейинроқ қутқарувчилар 11 нафар боланинг жасадини топишган. Қолган болалар қутқариб олинган, икки нафари шифохонага ётқизилган.

Вуландарининг сўзларига кўра, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид