Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия бошланганидан буён Россияда илк марта бир суткада мингдан ортиқ бемор вафот этди
Янги касалланиш ҳолатлари сони биринчи марта 33 мингдан ортиқ бўлди ва рекорд кетма-кет учинчи кун янгиланди: пайшанба куни 31299, жума куни эса 32196та ҳолат қайд этилганди.
Россияда охирги суткада коронавирусдан 1002та ўлим қайд этилди, деб хабар берди Москва касалликка қарши курашиш штаби. Янги ҳолатлар сони эса 33208тани ташкил этган.
Бир суткада мингдан ортиқ беморнинг вафот этиши пандемия бошланганидан буён илк марта қайд этилмоқда. Янги касалланиш ҳолатлари сони биринчи марта 33 мингдан ортиқ бўлди ва рекорд кетма-кет учинчи кун янгиланди: пайшанба куни 31299, жума куни эса 32196та ҳолат қайд этилганди.
Москвада 6545та янги ҳолат аниқланган. Пойтахтда учинчи кундирки, кўрсаткич 6 мингтадан юқорини ташкил этмоқда.
Маълумот берилишича, бугунга қадар Россияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 7,96 миллионга яқинлашган, ўлимлар сони эса 222315тани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025