Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етим болаларни ижтимоий ҳимоялашда тизимли ишлаш учун «Меҳр дафтари» жорий этилади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатишга мўжалланган дафтар тизимлари яна биттага кўпайиши мумкин. Ҳукуматнинг «Меҳр дафтари» тизими фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори муҳокамаси тугади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган қарор лойиҳасига кўра, у президентнинг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сонли, «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинади.
Шунингдек, етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шунингдек тарбияланувчилар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш ҳам мақсад қилинган.
Қарор билан «Меҳр дафтари» тизими билан ишлаш тўғрисидаги низом тасдиқланади.
«Меҳр дафтари» – етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларни рағбатлантириш, уларнинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиши сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизим.
«Меҳр дафтари»га қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар болалар киритилади:
- ХТВ тизимидаги «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйларида тарбияланаётган 3 ёшдан бошлаб – мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
- ССВ тизимидаги Болалар уйларида тарбияланаётган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025