Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин Олимпиадаси рамзий оловини ёқиш маросими томошабинларсиз ўтади
18 октябрда Грециянинг Пелопоннес яриморолидаги Қадимий Олимпияда 2022 йил Пекинда ўтадиган XXIV қишки Олимпиада рамзий оловини ёқиш маросими бўлиб ўтади. Маросимни пандемия сабабли томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинди.
Оловни ёқиш маросимида Греция президенти Катерина Сакелларопулу ва Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах иштирок этади. Шундан кейин олов Афинадаги Акрополга етказилади ва бу ерда бир кеча қолади.
19 октябрда олов “Панатинаикос” стадионида Хитой делегациясига топширилади. Сўнгра олов махсус рейс билан Хитойга етказилади. У ерда машъала эстафетаси Олимпиада очилиши куни — 4 февралгача давом этади.
Греция Миллий Олимпия қўмитаси пандемия сабабли анъанавий брифингни ўтказмасликка қарор қилган.
2020 йилги Токио Олимпиадаси оловини ёқиш маросими ҳам худди шу сабабларга кўра ёпиқ режимда ўтганди.
Анъанага кўра, Олимпия оловини ёқиш маросими ўйинлар ватани – Қадимий Олимпияда ўтказилади. Олов қуёш линзаси ёрдамида ёқилади.
30 сентябрда Пекиндаги Олимпиадага хорижий томошабинлар қўйилмаслиги маълум қилинди. Мусобақаларга чипталар фақат Хитой аҳолисига сотилади. Бундай чоралар пандемия шароитида ўйинларни хавфсиз ўтказиш мақсадида қабул қилинган.
Коронавирусга қарши эмланган спортчилар Олимпиадага мажбурий карантинсиз қўйилади. Эмланмаган спортчилар эса 21 кунлик карантинни ўташлари керак бўлади.
Пекин Олимпиадасини 2022 йил 4-20 феврал кунлари ўтказиш режалаштирилган. Унда 95 та давлатдан 3 мингдан кўпроқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Спортчилар 109 та медаллар шодаси учун кураш олиб боради.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
16:13 / 29.04.2025
Тошкентда Греция элчихонаси очилди
15:23 / 01.03.2025