Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳронда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви ўтказилади
Маълумот берилишича, учрашувда олти мамлакат Афғонистонда барча миллий гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат шакллантирилишига қай тарзда ёрдам бериш мумкинлигига эътибор қаратади.
27 октябр куни Теҳрон шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода маълум қилди.
“Келгуси ҳафтада Теҳронда Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши ўтказилади. Учрашув юзма-юз шаклда бўлиб ўтади”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, кун тартибидан онлайн шаклда ўтган мулоқотни давом эттириш ўрин олган.
“Олти мамлакат Афғонистонда барча миллий гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат шакллантирилишига қай тарзда ёрдам бериш мумкинлигига эътибор қаратади”, – деди Хатибзода.
8 сентябр куни Афғонистондаги вазиятга бағишланган онлайн учрашув ўтказилганди. Унда Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги иштирок этди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:58 / 21.05.2025