Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” ўз сафини “номуносиб одамлар”дан тозалашга киришди
Афғонистонда толиблар сафини порахўрлар ва нопок одамлардан тозалаш бўйича разведка хизмати, ички ишлар ва мудофаа вазирликларининг қўшма комиссияси ўз ишини бошлади.
Аввалроқ Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Саид Хостий “Толибон” томонидан тайинланган муваққат ҳукумат ўз сафини “коррупциялашган ва номуносиб одамлар”дан тозалаш бўйича комиссияни ташкил этаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, гап қариндошлари ёрдамида лавозимлар эгаллаган, жиноятчилар, шубҳали ўтмишга эга шахслар ва маҳаллий аҳоли томонидан хушланмайдиган амалдорлар ҳақида бормоқда.
“Толибон” сафини ёмон ва коррупциялашган одамлардан тозалаш учун ташкил этилган қўшма комиссия бутун мамлакат бўйлаб бугун ўз ишини бошлади”, деб маълум қилган Twitter’да ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025