Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда бир ойга локдаун киритилади
Латвияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони кескин кўпайгани сабабли 21 октябрдан 15 ноябргача локдаун амал қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Кришьянис Кариньш маълум қилди.
Аввалроқ Латвия миллион аҳолига касалланиш сони бўйича дунёда 1-ўринга чиққани маълум қилинганди.
“Латвия касалланиш даражаси бўйича дунёда 1-ўринда. Жуда кўп одам эмланмаган”, деб айтган бош вазир.
Локдаун вақтида мамлакатда соат 20дан 5гача комендантлик соати амал қилади. Ишга қатновчилар бундан мустасно. Ишлаб чиқариш, қурилиш ва иқтисодиётнинг ҳаётий муҳим соҳаларида ишловчиларга иш жойида бўлишга рухсат берилади. Озиқ-овқат дўконлари, минимаркетлар, дорихона ва уй ҳайвонлари учун дўконлардан ташқари барча бошқа дўконлар фаолияти тўхтатилади. 1 ноябрдан 1-3-синфлар ўқувчилари мактабга қайтади. 4-12-синфлар ўқувчилари эса 1 ноябрдан 15 ноябргача масофадан ўқийди. Барча кўнгилочар, спорт ва маданий тадбирлар тақиқланади.
Кариньшнинг таъкидлашича, кўрилган чоралар одамлар ўртасидаги алоқаларни камида 40 фоизга камайтириши керак.
Латвия ҳукумати маълумотларига кўра, охирги суткада республикада 1253 кишида коронавирус аниқланган, 7 киши вирусдан вафот этган. Аҳолиси 1,9 млн кишини ташкил қилувчи Латвияда умумий касалланганлар сони 185 мингдан ошди.
Мавзуга оид
11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
21:42 / 18.03.2025