Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ядро қуроли билан машғулотлар ўтказмоқда
18 октябрда НАТО давлатларининг ядро қуроли ёрдамида ҳимоялаш бўйича анъанавий Steadfast Noon машғулотлари бошланди. Машғулотлар ядро қуролини ташувчи ва қўлловчи қирувчи, оддий жанговар, разведкачи ва ёнилғи қуювчи ўнлаб самолётлар иштирокида ўтади.
25 октябргача давом этадиган машғулотлар ядро уруши сценарийси бўйича ўтади. НАТОда таъкидланишича, машғулотлар дунёда юз бераётган бирор-бир ҳодиса билан боғланмаган. Улар тафсилотлари сир сақланмоқда.
Маълум қилинишича, машғулотлар альянснинг жанубий ҳудудларида ўтмоқда. Бу эса машғулотлар вақтида АҚШнинг B61 туридаги ядро бомбалари қўлланиши машқ қилиниши мумкинлигини англатади. Норасмий маълумотларга кўра, бундай бомбалар Италия шимолидаги Геди авиабазасида сақланади.
Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, машғулотлар давомида АҚШ ядро қуролининг ерости омборларидан белгиланган манзилга етказилиши ва қирувчи самолётларга бириктирилиши машқ қилинади. Бироқ машқ парвозлари бомбаларсиз амалга оширилади.
Мавзуга оид
22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025