Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Москвадаги учрашувда иштирокчилардан иқтисодий ва сиёсий қўллаб-қувватлашни сўрамоқчи
Толиблар вакилининг таъкидлашича, Афғонистон минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигида муҳим рол ўйнайди ва делегация тегишли масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.
“Толибон” ҳаракати вакиллари Афғонистон бўйича Москвада ўтказиладиган учрашувда иштирокчи мамлакатлардан иқтисодий ва сиёсий қўллаб-қувватлашни сўрашни мақсад қилган. Бу ҳақда ҳаракат вакили, ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
“Биз Москва анжуманида қатнашувчи мамлакатлар, қўшниларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраймиз. Айниқса, мамлакатлар иқтисодий ва сиёсий-дипломатик соҳаларда масъулиятли бўлиши ва Афғонистонни қўллаб-қувватлашларини сўраймиз”, – деди Мужоҳид.
Толиблар вакилининг таъкидлашича, Афғонистон минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигида муҳим роль ўйнайди ва делегация тегишли масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.
Маълумот берилишича, толиблар делегациясига муваққат ҳукумат раҳбари ўринбосари мавлавий Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилади. Делегация таркибига ташқи ишлар вазири мавлавий Амир Хон Муттақий ва бошқа қатор вазирлар киритилган.
Россия ТИВнинг хабар беришича, тадбирда минтақадаги 10 мамлакат вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025