Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда марказий сув қувурига ноқонуний уланиб аҳолига сув сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида марказий сув қувурига ноқонуний уланиб аҳолига сув сотган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Б. “Шаҳрисабз-Қарши” марказий ичимлик сув қувурига ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Х.Б. аҳолига ичимлик суви тарқатиш шохобчаси ташкил қилиб, ичимлик сувни сотиш орқали «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ манфаатларига 174,9 миллион сўм зарар етказган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
10:06 / 04.04.2025