Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонлик аёл гипноз қўллаш билан фирибгарлик содир этишда гумонланмоқда
Ўзбекистонлик 4 нафар аёл Қозоғистонда Олмаота области аҳолисидан тушган шикоятлардан кейин қўлга олинди. Улар гипноз қўллаш билан фирибгарлик содир этишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Polisia.kz нашри хабар берди.
17-18 октябрда Енбекшиказах тумани полиция бошқармасига Есик шаҳри ва Кўктўбе қишлоғида яшовчи 2 фуқаро мурожаат қилган. Шикоятчиларнинг таъкидлашича, 4 нафар аёл гипноз ёрдамида уларнинг ишончига кириб, улардан доллар ва тенгеда йирик қийматда пул маблағлари, тилла буюмлар ва қимматбаҳо мобил телефонларини ўзлаштириб олишган.
“Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистоннинг 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган 4 нафар аёл фуқароси қўлга олинди. Улардан ўғирланган тилла буюмларнинг бир қисми мусодара қилинди”, деб маълум қилинган полицияда.
Аёллар ўз айбларини қисман тан олишган. Уларнинг таъкидлашича, жабрланувчилар моддий қимматликларни уларга ўз ихтиёрлари билан топширишган.
Ушбу ҳодиса юзасидан судгача тергов олиб борилмоқда.
Айни вақтда Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ҳолда юрган гумонланувчилар муайян яшаш жойи бўлмаган шахслар учун мўлжалланган муассасага жойлаштирилган.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025