Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Қарши-Тошкент авиақатнови қайта тикланади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ томонидан Тошкент-Қарши-Тошкент авиақатнови қайта тикланади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 ноябрдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди.
Парвозлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Парвоз вақтлари:
- Тошкентдан учиш: 19:00
- Қаршига келиш: 20:00
- Қаршидан учиш: 20:40
- Тошкентга келиш: 21:40
Қайд этилишича, авиачипталар нархи Тошкент-Қарши йўналишида 212 минг сўмдан, Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида эса 373 минг сўмдан бошланади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:05 / 14.04.2025