Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳеч ким аккумулятор заводи тарихи ҳақида билмайди». Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги завод қурилиши тарихини эслади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида аккумулятор заводи қурилиши тарихига тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Ҳеч ким аккумулятор заводи тарихи ҳақида билмайди. Андижонда автомобиль заводи қурилаётганда Ислом Абдуғаниевичнинг олдига бордим. Кайфияти яхши пайт экан. Ёш эдим, анча-мунча гапларни бемалол гапираверардим.
“Ислом Абдуғаниевич, битта шу аккумулятор заводини Жиззахда қурайлик, мен ҳамма вилоятларга бориб нималардир илтимос қилиб юраман, Жиззахдан ҳеч бўлмаса аккумулятор илтимос қилишсин”, дедим ҳазил аралаш. Ҳайрон бўлди, автомобиль заводи Андижонда бўлса, аккумулятор заводи Жиззахда бўладими, деб. Лекин қарорга имзо чекиб берди.
Мана, бу завод шунча вақтдан бери ишлаб турибди, шунча одам иш билан таъминланди”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025