Жаҳон | 23:16 / 21.10.2021
19135
1 дақиқада ўқилади

Италияда бир жойда 47 йил ҳаракатсиз турган машина бошқа ерга кўчириладиган бўлди

Италиянинг Конельяно шаҳридаги кўчалардан бирида 47 йил бир жойда ҳаракатсиз турган машина реставрация учун ўз жойидан олинадиган бўлди.

Фото: corrieredelveneto.corriere.it

Таъкидланишича, Lancia Fulvia моделидаги машина 1927 йилда туғилган, газеталар сотиладиган киоск эгаси Андело Фреголента исмли шахсга тегишли. Аввал эркак машинаси ичида сотилмай қолган газеталарни ва янги товарни сақлаган. Бироқ у 2 йил аввал ногиронлиги туфайли ишламай қўйган. Шаҳарнинг ўзига хос диққатга молик объектларидан бирига айланган машина ўшандан бери бўш турибди.

Маълумотларга кўра, машина дастлаб Падуяда ўтадиган Vintage Auto Moto 2021 автомобил кўргазмасида намойиш қилинади, сўнгра таъмирлаш учун Виченца шаҳрига олиб кетилади. Машина реставрациядан кейин Конельянодаги энологик (узумчилик ва виночилик) мактаб боғига қўйилади.

“Fulvia тарихи бутун дунёга ёйилди ва биз бефарқ қололмадик. Шунда уни автосалонга олиб бориш ғояси пайдо бўлди. У ерда машинани кўриш мумкин бўлади”, деб айтган автоҳаваскор Паоло Пикко.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид