“Адолат” номзоди Тошкент шаҳри ва вилоятида сайловолди ташвиқотларини олиб борди
“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида сайловчилар билан сайловолди учрашувлари давом этмоқда.

Фото: «Адолат» СДП
Пойтахтлик сайловчилар билан учрашувда Баҳром Абдуҳалимов сўнгги йилларда олиб борилган ишлар ҳақида гапирар экан, Тошкентнинг ўзига хос туризм салоҳияти борлигини таъкидлади.
“Тошкентдаги “Сузук ота”, “Ҳазрати Имом”, “Шайх Ҳованди Тоҳур”, “Зангиота” зиёратгоҳ мажмуалари, масжид-мадрасалар таъмирланиши пойтахтдаги туризм салоҳиятини кўрсатиб беради. Ҳудуднинг ўзига хос миллий таомлари бу ерда гастрономик туризм учун ҳам катта имкониятлар борлигини билдиради”, – деди президентликка номзод.
Ангренлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда партия вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, таълим, тиббиёт соҳалари вакиллари, нуронийлар, фаол ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Номзоднинг дастуридан таркиб топган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар социал-демократия ғояси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва сиёсий платформасига тўлиқ мос келиши таъкидланди.
Сайловолди учрашувларида номзоднинг сайловолди дастурида эътибор қаратилган олий таълим тизимини такомиллаштириш, таълим соҳасида адолат устуворлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, номзоднинг сайловолди дастурига:
- болаларни мактабгача таълим ташкилотларига икки ёшдан бошлаб, юз фоиз қамраб олиш ва давлат мактабгача таълим тизимини тўлиқ бепул қилиш;
- ўқитувчилар обрў-эътибори ва ҳуқуқий мақомини янада кўтариш ва шу мақсадда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш;
- умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг янги, замонавий авлодини яратиш учун “Дарсликлар бўйича илмий-тадқиқот институти”ни ташкил этиш;
- жамиятдаги ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир инсонга олий маълумот олиш имкониятини яратиш;
- олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш ва рейтинги юқори бўлган талабаларнинг бепул олий таълим олишини кафолатлаш каби режалар киритилган.
Мавзуга оид

16:40 / 23.11.2024
Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди

17:38 / 25.10.2024
Қаршида ўқитувчилар ва таълим соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати

15:00 / 17.10.2024