Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад тузуми БМТнинг 100 миллион долларлик ёрдам пулини ўғирлашда гумон қилинмоқда
Сурия президенти Башар Асад ҳукумати 2019-2020 йилларда Сурия фунти курсини атайлаб ўзгартириш орқали БМТнинг 100 млн доллар миқдордаги инсонпарварлик ёрдамини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг CSIS таҳлилий маркази маълумотлари дарак бермоқда.
Марказ тадқиқотчилари Сурияда миллий валюта курсини белгиловчи мамлакат марказий банки хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишган. Айнан шу курс бўйича Сурияга халқаро ёрдам келиб тушади.
Сурияда фуқаролик уруши олдидан бир АҚШ доллари 50 Сурия фунти турган. Ҳозир эса доллар курси 70 марта кўпроқни – 3500 фунтни ташкил қилади. 2019 йилгача Сурия марказий банки халқаро ёрдам учун курсни реал даражада белгилаган, бироқ кейин уни пасайтира бошлаган.
CSIS таҳлилчиларининг таъкидлашича, бу атайлаб қилинади. Жумладан, бундай йўл билан Сурия халқаро захиралари БМТ ёрдами ҳисобига тўлдирилади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда БМТ агентликлари Сурия фунтида товар ва хизматларни сотиб олиш учун камида 113 млн доллар айирбошлаган. Пуллар номақбул расмий курс бўйича айирбошлангани сабабли Суриянинг амалдаги тузуми ушбу суммадан ўз эҳтиёжларига 60 млн долларни йўналтиришга муваффақ бўлган. 2019 йилдаги рақамлар ҳисобга олинса, умумий сумма 100 млн долларгача етади.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай амалиёт Суриядаги тузумни мустаҳкамлайди ва унга нисбатан қўлланувчи санкциялар сиёсатини заифлаштиради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025