Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада газ етишмовчилиги туфайли энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Молдова ва "Газпром" 30 сентябрда якунланган газ етказиб бериш бўйича шартномани узайтириш борасида ҳозирча келишувга эришмади.
Молдова ҳукумати 22 октябрдан 20 ноябрга қадар фавқулодда ҳолат режими эълон қилинишини маъқуллади. Ушбу қарор мамлакатда энергетика соҳасида мураккаб вазият юзага келгани сабабли қабул қилинди.
Мамлакат бош вазири Наталья Гаврилицанинг маълум қилишича, фавқулодда ҳолат даврида табиий газ сотиб олишнинг махсус тезлаштирилган режими ўрнатилади, табиий газни етарли ҳажмда сотиб олиш учун маблағ ажратилади, табиий газ билан таъминлаш бўйича оператив ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур қарорлар қабул қилинади.
Молдова ва "Газпром" 30 сентябрда якунланган газ етказиб бериш бўйича шартномани узайтириш борасида ҳозирча келишувга эришмади.
Бош вазир ўринбосарлари Андрей Спину ва Владислав Кульминский янги шартнома тузиш бўйича музокара олиб бориш учун Москвага келди. Улар Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак ва "Газпром" вакиллари билан учрашди. Аммо ҳозирча томонлар шартнома имзолаш бўйича келишувга эришмади.
Бош вазир Гаврилицанинг сўзларига кўра, Кишинёв шунингдек, Руминия, Украина ва бошқа мамлакатлар билан ҳам газ импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025