Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда таксичи велосипед ҳайдовчисини бир зарбада қулатган ҳолат юзидан расмий маълумот берилди
Бир неча кун олдин #Kunmobilmuxbiri Нукус шаҳрида таксичи ва велосипед ҳайдовчиси ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берганди. Мобил мухбирнинг тасвирга олган видеосида таксичи велосипед ҳайдовчисини бир зарбада қулатгани акс этган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ юқоридаги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур видеотасвирда акс этган ҳолат жорий йил 17 октябр соат 15:00лар атрофида Нукуснинг Б. Абдамбетов кўчасида содир бўлган. Велосипед ва Матиз ҳайдовчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жабрланган фуқаро ҳолати номаълумлигича қолмоқда.
Бундан олдин Мўйноқдаги "Арал" ўйингоҳида мухлислар ва футболчилар ўртасида оммавий муштлашув бўлганди.
Мавзуга оид
17:37 / 17.12.2024
Нукус шаҳри бош режаси тасдиқланди
12:01 / 27.11.2024
Европа Иттифоқида велосипед ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
22:55 / 02.11.2024