Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда аҳолини электрон рўйхатга олиш сўровномасини ўзбек тилида ҳам тўлдириш мумкин бўлади
Россияда ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёнининг электрон кўринишида сўровномани ўзбек тилида ҳам тўлдириш имконияти яратилган. Бу ҳақда «Эхо Москва» журналисти Алексей Наришкин хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 15 октябрдан 15 ноябргача Россияда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бориш қийин бўлган узоқ ҳудудларда жараён декабр ойининг охиригача давом этади.
Мазкур жараёнда сўровномани электрон тарзда ҳам тўлдириш имконияти яратилган. Бу учун «Госуслуги» порталида махсус саҳифа ташкил этилган. Ушбу саҳифада сўровномани тўлдириш учун турли тиллар таклиф этилади ва улар орасида ўзбек тили ҳам бор. Шунингдек, сўровномани рус ва ўзбек тилларидан ташқари инглиз, хитой, корейс, бошқирд, татар, бурят, чуваш ва ёқут тилларида тўлдириш мумкин.
Қайд этилишича, аҳолини рўйхатга олиш жараёни 2014 йилда Россияга қўшиб олинган Қримда ҳам ўтказилмоқда. Украина томони аллақачон Россиянинг бу ишига ўз норозилигини билдирган. Шунингдек, Россия томонидан Қрим аҳолисини рўйхатга олиш жараёни ўтказилаётганини Европа Иттифоқи ҳам қоралаган.
Маълумот учун, яқинда Москва метросининг «Прокшино» ва «Лесопарковая» бекатларида турли ёзувлар рус тили билан биргаликда ўзбек ва тожик тилларида ҳам ёзиб қўйилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025