Адлия вазирлиги сайловни ёритадиган журналистларга гувоҳнома ҳақида эслатди
Сайлов жараёнларида ОАВ вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва МСК берган гувоҳномани ёнида олиб юриши, ваколатли шахслар талаби билан уларни кўрсатиши шарт.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Cайлов кодексига кўра, ОАВ вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, шу жумладан, сайлов куни овоз бериш биноларида бўлиш, овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқларига эга.
Бунинг учун ОАВ вакилида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжат бўлиши керак. Бу – унинг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномадир, дея эслатди адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева.
“ОАВ вакиллари сайлов жараёнларида ўзига Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши, ваколатли шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт”, – дейилади эслатмада.
Сайловни ёритувчи ОАВ вакилларини аккредитациялаш масаласи “Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тартибга солинади.
Мавзуга оид

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?

16:35 / 04.02.2025