Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Афғонистондаги этник қирғизларни ватанларига кўчириб олиб келишни режалаштирмоқда
Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун республика ҳудудида уларга уйлар қурилади.
Қирғизистон ҳукумати Афғонистон ҳудудида яшовчи этник қирғизларни ватанларига кўчириб олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.
“Вақти келиб Афғонистондаги барча қирғизларини ватанларига кўчириб олиб келамиз”, — деди у.
Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун республика ҳудудида уларга уйлар қурилади.
“Тез орада уйларни тайёрлаш бошланади ва Афғонистондан барча этник қирғизларни кўчириб кела оламиз”, — деди у.
Турли маълумотларга кўра, ҳозирда Афғонистон ҳудудида 3 мингдан 4 минг нафаргача этник қирғизлар яшайди. Сентябрда уларга Бишкекдан гуманитар ёрдам жўнатилганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025