Жаҳон | 22:43 / 25.10.2021
6327
1 дақиқада ўқилади

Alibaba бозор қиймати пасайиши бўйича антирекорд қайд қилди

Фото: Bloomberg

Хитойлик миллиардер Жек Манинг Alibaba Group Holding компанияси бир йил ичида 344 млрд долларга арзонлашди. Компания бу борада антирекорд қайд қилди, деб хабар берди Bloomberg ахборот агентлиги.

Хитой ҳукумати Alibaba’га нисбатан талабларни қатъийлаштиргани ортида октябр бошида компаниянинг акциялари Ҳонгконг биржасида рекорд даражада арзонлашди. Ой охирига келиб эса акциялар нархи 30 фоизга кўтарилган, бироқ 2020 йил октябрига нисбатан 43 фоиз камроқни ташкил қилмоқда.

Капиталлашуви энг кўп даражада пасайган компаниялар бешталигига Хитойнинг яна учта ва АҚШнинг битта компанияси кирган: Kuaishou Technology (104 млрд доллар йўқотган), Ping An (-66,1 млрд доллар), Tencent (-65,4 млрд доллар) ва АҚШнинг Zoom (-63 млрд доллар) компанияси.

Мавзуга оид