Жаҳон | 20:09 / 25.10.2021
2249
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 3 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши мажбурий эмланади

Фото: Global Look Press

Хитойнинг 5 та провинциясида 3 ёшдан 11 ёшгача болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланади. АР ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳудудлар маъмуриятлари яқин орада ушбу ёшдаги болалар учун эмлаш мажбурий бўлишидан огоҳлантиришни бошлаган.

Расмий маълумотларга кўра, Хитойда 76 фоиз аҳоли вирусга қарши эмланиб бўлган. Мамлакатнинг бирор ерида касалланиш ўчоғи пайдо бўлиши билан унга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси охирги суткада мамлакатда 35 та янги касалланиш ҳолати қайд этилганини маълум қилди. 

Ёзда Хитой ҳукумати 3 ёшдан катта болаларни Sinopharm ва Sinovac вакциналари билан эмлашга рухсат берган. Ҳозирча мамлакатда 12 ёшдан катта болаларгина эмланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид