Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда ИШИД жангарилари ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Ироқда ИШИД жангариларининг қишлоқлардан бирига ҳужум қилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Ироқ хавфсизлик кучларида маълум қилинишича, мамлакат шарқидаги Диёла вилоятидаги қишлоққа ҳужум қилинган.
Шунингдек, 13 киши яраланган. Манбалардан бирининг хабар беришича, қишлоқда хавфсизлик хизматининг кўплаб ходимлари яшаган.
Айни вақтда қишлоқ қўриқлов остига олинган, ҳужум қилганлар изланмоқда.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати мамлакатда ИШИД 2017 йилда тор-мор этилганини маълум қилган. Бироқ БМТнинг 2021 йил учун ҳисоботида таъкидланишича, Ироқ ва Сурияда ҳамон ИШИДнинг 10 мингга яқин фаол жангариси бор.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025