Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung раҳбари кучли уйқу доридан фойдалангани учун жаримага тортилди
Samsung Electronics вице-президенти Ли Чжэ Ён кучли таъсир қилувчи уйқу дори “Пропофол”дан ноқонуний фойдалангани учун йирик жаримага тортилди.
Фото: Reuters
Сеул суди Лига 2015 йилдан 2020 йилгача анестезияда қўлланувчи “Пропофол” воситаси бир неча марта киритилгани учун уни 60 минг доллар жаримага тортди.
Жанубий Корея қонунларига кўра, “Пропофол”ни фақатгина пластик жарроҳлик клиникаларида қўллашга рухсат берилади. Айблов маълумотларига кўра, Samsung раҳбари 2015 йил январда ва 2020 йил майда ушбу воситадан умумий ҳисобда 41 марта фойдаланган.
Порахўрлик, маблағларни сарфлаб юбориш ва бошқа айбловлар бўйича судланган Ли Чжэ Ён 2021 йил августда шартли равишда муддатдан олдин озод қилинган.
Ли 2020 йил январда ушбу айбловлар бўйича 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилганди. Прокуратура унга 9 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган. Кейинроқ Жанубий Корея бош вазири Samsung раҳбарининг ўз лавозимига қайтиши зарурлигини қўллаб-қувватлаган. Унинг фикрича, Ли Чжэ Ённинг жаҳон миқёсидаги компания бошқарувига қайтиши мамлакат иқтисодиёти учун муҳим ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025