Тошкентда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқарилди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни қутқариб қолгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 25 октябр куни соат тахминан 01:15 ларда Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Х.И. исмли фуқаро ўз жонига қасд қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Учтепа тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари етиб келган.
Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорлик билан профессионал равишда амалга оширган саъй-ҳаракатлари туфайли Х.И.нинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ушбу ҳодисанинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар профилактика инспектори ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўрганилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Ҳаётда қандай вазият рўй беришидан қатъий назар, ҳар қандай ҳолатда ҳам муаммонинг ечими борлигини унутманг. Ўз жонига қасд қилиш – муаммонинг ечими эмас”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024