Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Киевга парвозлар сони оширилади
«Uzbekistan Airways» АЖ жорий йил 3 ноябрдан бошлаб ҳар чоршанба кунлари Киевга авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.
Қайд этилишича, ноябрь ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 203 229 сўмдан (багажсиз) ва 2 539 315 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 4 149 045 сўмдан (багажсиз) ва 4 771 427 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.
Аввалроқ, Тошкент – Киев йўналиши бўйича авиақатнов тикланаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
18:50 / 24.04.2025