Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда осмонўпар бинолар қуришга чеклов киритилди
Аҳолиси 3 млн кишидан кам бўлган шаҳарларда баландлиги 250 метрдан юқори бўлган бинолар қуриш тақиқланади. Баландлиги 150 метрдан юқори бўлган бинолар маҳаллий ҳокимиятларнинг қатъий назорати остида қурилади.
Хитой ҳукумати янги осмонўпар бинолар қурилишига нисбатан чекловлар киритди. Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Эндиликда аҳолиси 3 млн кишидан кам бўлган шаҳарларда баландлиги 250 метрдан юқори бўлган бинолар қуриш тақиқланади. Баландлиги 150 метрдан юқори бўлган бинолар маҳаллий ҳокимиятларнинг қатъий назорати остида қурилади.
Аҳолиси 3 млн кишидан кўп бўлган шаҳарларда баландлиги 500 метрдан юқори бўлган бинолар қурилиши тақиқланади, баландлиги 250 метрдан юқори бўлган бинолар ҳокимият назорати остида бунёд этилади.
Шунингдек, тарихий мавзеларда, маданий ёдгорликлар яқинида ва тиғиз ҳаракат мавжуд районларда баланд бинолар қуриш тақиқланди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025