Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда Адольф Ҳитлер номига QR-код пайдо бўлди
Нидерландияда Адольф Ҳитлер номига санитар рухсатнома учун QR-код пайдо бўлди. Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва спорт вазирлиги ушбу ҳолатни тергов қилмоқда. Бу ҳақда NLTIMES портали хабар берди.
Журналистлар ушбу QR-кодни яратган ҳакер билан алоқага чиқишган. У Ҳитлер номига кодни мижозларга 300 еврога исталган исмга коронавирусга қарши эмланганлик ёки коронавирусга манфий тестга эгаликни тасдиқловчи санитар рухсатнома қилиб бера олишини исботлаш учун яратган. Ҳакернинг айтишича, у аввалроқ Франция ва Польшада бундай QR-кодларни ярата олган. Ушбу кодларни Нидерландияда ҳам қўллаш мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳитлер номига QR-код қандай яратилганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Вазирлик ҳакерга Польша ва Франциянинг QR-кодларини қалбакилаштиришга имкон берган махфий калитлар ўғирланган бўлиши мумкинлигини ўрганмоқда. Шу билан бирга, фирибгар ушбу давлат соғлиқни сақлаш тизимида ишлаши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.
Аввалроқ киберхавфсизлик бўйича россиялик мутахассис Сергей Вакулин ҳакерлар коронавирусга қарши эмланганликни тасдиқловчи QR-кодларни ўғирлаши мумкинлигини айтган. Унинг таъкидлашича, бунинг учун улар код, фотосурат ва видеотасвир сақланувчи қурилмага масофадан киради.
Мавзуга оид
13:33 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
17:19 / 29.07.2022
АҚШдаги аукционда «Ҳитлернинг қўл соати» сотилди
16:36 / 04.12.2020
Намибиядаги маҳаллий сайловларда Адольф Ҳитлер ғалаба қозонди
00:15 / 22.11.2020