Жаҳон | 17:32 / 28.10.2021
2223
1 дақиқада ўқилади

Россияда коронавирусга қарши бурун орқали олинадиган вакциналар ишлаб чиқилмоқда

Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, вакциналардан бири спрей шаклида, иккинчиси томчи шаклида бўлади.

Фото: Shutterstock

Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург Россия «Спутник V» асосида тайёрланган коронавирусга қарши бурунга томизиладиган икки вакцина пайдо бўлишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ишланмалардан бири Гамалея марказига, иккинчиси «Генериум» компаниясига тегишли.

«Биз спрей шаклидаги, улар эса томчи шаклидаги вакцинани ишлаб чиқаради», — деди Гинцбург.

Аввалроқ «Генериум» бош директори Даниил Талянский мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур вакцинани клиник синовдан ўтказиш учун ариза берилганини айтганди.

Талянскийнинг айтишича, маҳсулот 6-8 ойдан сўнг рўйхатдан ўтказилишига умид қилинмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид