Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёш китобхон» танловининг янги мавсумига аризалар қабули давом этмоқда. Ғолиб «Спарк» автомобили билан тақдирланади
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган мазкур танловида иштирок этиш учун @reg_tanlovbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиш кераклиги маълум қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган «Ёш китобхон» республика танловига аризалар қабули давом этмоқда. Бу ҳақида агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Танловда иштирок этиш учун @reg_tanlovbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар билан танишиб бориш мумкин. Шунингдек, танловнинг низоми билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» республика танлови 2017 йилдан буён ўтказиб келинади. Ғолиб бўлган ёш китобхон Президент совғаси – «Спарк» автомобили билан тақдирланади.
Танловнинг 2021 йилги мавсуми ғолиблари: 10-14 ёшлилар ўртасида фарғоналик Муҳаммадфозил Исмоилов, 15-19 ёшлилар ўртасида тошкентлик Мафтуна Умарова ва 20-30 ёшли иштирокчилар орасида андижонлик Фотима Мамталиева ғолиб бўлган.
Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йилдан 30 ёшгача бўлган ёш оилалар учун «Ёш китобхон оила» танловини ўтказишни йўлга қўйди. Ғолиб бўлган ёш оила ҳам Президент совғаси – «Спарк» автомобили билан тақдирланган.
Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
21:02 / 17.05.2025
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
22:05 / 17.03.2025
Ёшлар етакчилари “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга мажбурлангани айтилди. Агентлик буни рад этди
20:50 / 27.02.2025
Амалдорлар дарахтларни кесаётганда ёшларни дарахт экишга илҳомлантириш мумкинми? – масъулларнинг жавоби
14:45 / 27.06.2024