Жаҳон | 00:18 / 29.10.2021
4091
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонга гуманитар ёрдам учун қўшимча 144 млн доллар ажратади

Маълумот берилишича, АҚШнинг 2021 йилда Афғонистон ва афғон қочқинларига ажратган маблағлар миқдори 474 млн долларни ташкил этади.

Фото: EPA

АҚШ ҳукумати Афғонистондаги гуманитар инқирозда жабрланганларга ёрдам сифатида қўшимча 144 млн доллар ажратади. Бу ҳақда Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эмили Ҳорн маълум қилди.

“АҚШ Афғонистонда давом этаётган гуманитар инқироздан жабрланган одамларга янги гуманитар ёрдам кўринишида 144 млн долларга яқин маблағ беради”, – дейилади Ҳорннинг баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг 2021 йилда Афғонистон ва афғон қочқинларига ажратган маблағлар миқдори 474 млн долларни ташкил этади.

Ҳорннинг тушунтириш беришича, ёрдам 18,4 миллиондан ортиқ афғонистонликларни бевосита қўллаб-қувватлаб келаётган мустақил гуманитар ташкилотлар орқали берилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид