Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Анқарани танқид қилган элчиларни Республика куни тантаналарига таклиф қилмади - ОАВ
Маъмурият таклифнома бермагани учун АҚШ, Германия, Дания, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Финландия, Франция ва Швеция элчилари тадбирда иштирок этмаган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарани танқид қилган 10 мамлакат элчиларини Республика куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирга таклиф қилмади. Бу ҳақда Haberturk телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, байрам тантаналарининг расмий табрик қисми Анқарадаги президент саройида бўлиб ўтган. У ерга сиёсатчилар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, мансабдорлар, ишбилармон доиралар вакиллари ва дипломатлар таклиф этилган. Аммо маъмурият таклифнома бермагани учун АҚШ, Германия, Дания, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Финландия, Франция ва Швеция элчилари тадбирда иштирок этмаган.
Аввалроқ Туркия президенти бу давлатлар элчиларини мамлакат суди ишларига аралашишгани учун танқид қилганди.
Улар Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.
Кейинроқ АҚШ ва бошқа мамлакатлар элчихоналари элчиларнинг бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслиги тўғрисида баёнот берди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025