Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» хориждан келтириладиган хомашё импортига 25 фоиз чегирма жорий этади
Ушбу чегирма 114 турдаги хомашё маҳсулотлари учун қўлланади.
2021 йил 1 ноябрдан импорт қатновида хомашё юкларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Чегирма гречка, какао, ловия, хлоридлар, тариқ, темир рудалари, кимё ва кабель маҳсулотлари, қоғоз, синтетик толалар каби 114 турдаги хомашё маҳсулотлари учун қўлланади.
Ушбу қарордан 2021 йил 24 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда ишлаб-чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсади кўзлангани айтиб ўтилган.
Мавзуга оид
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
22:40 / 08.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
08:43 / 03.04.2025