Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Lacetti машинасидан 4 миллион ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Lacetti машинасидан 4 миллион ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Китоб тумани «Боғбон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Н. ўзига тегишли Lacetti машинасини Шаҳрисабз шаҳридаги савдо дўкони олдида, йўл четида қолдириб, ичкарига кирган. Шу пайт номаълум шахс машина салонидан 4 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган.
Олиб борилган терговга қадар суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни Шаҳрисабз шаҳар «Яшил диёр» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Ш. содир этгани аниқланган. Ундан ашёвий далил сифатида 1 миллион 246 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди
19:12 / 30.01.2025
Нидерландияда 2,5 минг йиллик олтин буюмларни ўғирлашда гумонланган шахслар ушланди
18:19 / 13.01.2025