Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда тадбиркорлик субъектига электр энергиядан ҳисобланган асоссиз қарз бекор қилинди
Сурхондарё вилояти Узун туманида тадбиркорлик субъектига электр энергиядан ҳисобланган асоссиз қарз суд қарори билан бекор қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Узун туманида фаолият олиб борадиган «Агротех Агроинвест» МЧЖ прокуратура органларига мурожаат қилиб Узун тумани электр таъминоти корхонаси 365 миллион сўм асоссиз қарз ҳисоблаётганини баён қилган.
Тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокуратура томонидан ушбу мурожаатни ҳал қилиш юзасидан алоҳида назорат ўрнатилган.
Мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирувларда аниқланишича, даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Узун тумани электр таъминоти корхонаси манфаатида жавобгар «Агротех Агроинвест» МЧЖдан 365 миллион 647 минг 700 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 августдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.
Тадбиркор ушбу суд қароридан норози бўлиб прокуратурага қилган мурожаати асосида суд қарори қонунийлиги ўрганилиб, суд қарорини бекор қилиш юзасидан апелляция протести келтирилган.
Протест Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг қарори бекор қилинган. Натижада, тадбиркорлик субъектидан асоссиз ҳисобланган қарздорлик ва бошқа тўловларни ундириш олиб ташланган.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
12:04 / 05.04.2025